“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрига мунтазам қатновларни йўлга қўяди
  • 19 Февраль 2018

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрига мунтазам қатновларни йўлга қўяди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК баҳор-ёзги навигация мавсумида парвозлар географиясини кенгайтирмоқда.

Бу ҳақда Миллий авиакомпанияенинг веб-сайтда маълум қилинди. 2018 йил баҳор-ёз мавсумида янги йўналишлар очиш билан бир қаторда, амалга оширилаётган парвозлар сонини ҳам кўпайтиришни режалаштирилмоқда, дейилади хабарда. Жорий йилнинг 24 май санасидан бошлаб, авиакомпания ҳафтасига бир марта Барселонага (Испания) парвозларни бажаришни бошлайди. 

Шунингдек, МАК баҳор-ёз жадвалида Мумбай (Ҳиндистон)га ҳам мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Авиакомпания томонидан амалга оширилаётган қатновлар сони ҳам ортади. Нью-Йоркка парвозлар ҳафтасига уч марта, Истанбулга 10 марта, Сеулга 4 марта ва Новосибирскга уч марта бажарилади.

Бугунги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг замонавий ва қулай авиалайнерлари Европа ва Осиёнинг 40 дан зиёд шаҳарларига мунтазам қатновларни амалга оширмоқда.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn