Ўзбекистон тожикистонлик ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион АҚШ доллари ажратади
  • 17 Февраль 2018

Ўзбекистон тожикистонлик ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион АҚШ доллари ажратади

Ўзбекистон мамлакатимиз ишбилармонлари билан ишлайдиган тожикистонлик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион АҚШ доллари ажратади, деб ёзади “AP” АА.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг шу йил март ойида Тожикистонга амалга оширадиган давлат ташрифи доирасида шу мақсадга қаратилган ҳукуматлараро келишув имзоланиши кутилаяпти.

Имтиёзли кредит шаклида ажратиладиган маблағ Тожикистон банкларидан бирининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. 

“Фоизи унча кўп бўлмаган кредитлар Ўзбекистондаги давлат ва хусусий корхоналар билан аниқ бизнес-режаларга эга бўлган тожик ишбилармонларига берилади”, — дейилади манбада. 

Статистик маълумотларга кўра, 2017 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 2016 йилга нисбатан 82 фоиз ўсиб, 126 миллион АҚШ долларига етган.

Уларнинг 69 миллион доллари ўзбек товарлари импорти, 57 миллион доллари тожик маҳсулотлари экспорти ҳиссасига тўғри келади. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn