Ўзбекистон Европага 5 миллион АҚШ долларилик полиз неъматлари етказиб беради
  • 16 Февраль 2018

Ўзбекистон Европага 5 миллион АҚШ долларилик полиз неъматлари етказиб беради

“UZTRADE” компанияси Европа Иттифоқи давлатлари билан полиз экинлари маҳсулотларини етказиб бериш бўйича умумий қиймати 5 миллион АҚШ долларига тенг экспорт шартномаси имзолади. Бундай келишувга Германияда ўтказилган нуфузли “Fruit Logistica 2018” халқаро кўргазмасида эришилган. 

Халқаро кўргазмада Ўзбекистон сархил мевалар, сабзавотлар, зираворларнинг кенг ассортиментини тақдим этди.

“Ярмарка биз учун Европа бозорига чиқиш учун янги имкониятлар очди. Жумладан, “ELMI Ltd” компанияси билан полиз маҳсулотлари етказиб бериш бўйича 5 миллион долларлик шартнома имзоладик. Кези келганда қайд этиш лозимки, илгари биз фақат Болтиқбўйи давлатлари трейдерлик компаниялари билан ишлаган бўлсак, эндиликда Германия, Франция, Бельгия ва Европанинг бошқа давлатларига экспорт қилиш имконияти пайдо бўлди”, — дейди “UZTRADE” вакили Беҳрузхон Сайдуллаев.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон делегацияси Германия, Франция, Венгрия, Италия, Туркия мамлакатлари импортчи компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Ўзбек қовунлари, кўкатлари, шунингдек, кенг турдаги қуруқ меваларни етказиб бериш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Экспорт масалаларидан ташқари мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш йўналишида бизнес ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама этилди, этилди дейилади “Жаҳон” АА хабарида.

“Fruit Logistica 2018” халқаро кўргазмаси мева ва сабзавотлар етказиб берувчилари, импортчилари ҳамда экспортчилари, шу каби маҳсулотларни қайта ишлаш, қадоқлаш корхоналари, логистика компаниялари учун дунёдаги йирик анжуманлардан биридир. Бу йил унда дунёнинг 80 давлатидан 3 мингдан ортиқ экспонент иштирок этди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn