Мубин МИРЗАЕВ: 2018 йил биз учун ўта муҳим йил бўлиши кутилмоқда
  • 16 Февраль 2018

Мубин МИРЗАЕВ: 2018 йил биз учун ўта муҳим йил бўлиши кутилмоқда

 

Ўзбекистондаги ўзгаришларни кузатиб бораётган экспертлар тараққиётнинг янги босқичи бошланганини эътироф этишаётир. Айниқса, 2017 йилда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида туб ўзгаришлар ясади. Бунга наинки статистика рақамлари, балки ҳар биримиз ўз турмушимиз мисолида яққол гувоҳ бўлиб турибмиз. 

Бироқ Президентимиз иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли ҳаёт даражасини юксалтириш ҳақида тўхталар экан, 2018 йил биз учун осон бўлмаслигини алоҳида таъкидламоқда. Шундай экан, жорий йилда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш учун қандай амалий чора-тадбирлар кўрилади?

  • Мухбиримиз шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин МИРЗАЕВга мурожаат қилди. 

— Тўғри, 2018 йил биз учун ўта муҳим йил бўлиши кутилмоқда, — дейди Мубин Мухидинович. — Сабаби, жорий йилда бир тарафдан нарх-навони либераллаштиришимиз лозим бўлса, иккинчи томондан инфляция даражасини 13,4 фоиздан оширмаслигимиз зарур. 

Қолаверса, иқтисодиётни, аваламбор, энергия ресурсларига бўлган талабини тўлиқ қондириш ва энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарининг рентабеллик даражасини, истеъмол товарларининг нархлари барқарорлигини таъминлашимиз ўта муҳим. Энг асосий масала эса аҳолининг тўлов қобилияти ҳамда жон бошига тўғри келадиган даромадлар миқдорини оширишдан иборат. Шу мақсадда иқтисодиётимизни ривожлантириш йўлида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинганки, уларнинг изчил ижроси барча соҳадаги иқтисодий ва институционал ислоҳотларни жадаллаштириб, пироваридида ялпи ички маҳсулотнинг 5,9 фоиз ўсишига мустаҳкам пойдевор бўлади. 

Суҳбатнинг тўлиқ варианти билан яқин соатларда танишасиз. 

Сайтимизни кузатиб боринг.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn