“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “AITO” аъзосига айланди 
  • 15 Февраль 2018

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “AITO” аъзосига айланди 

 

Буюк Британия Мустақил сайёҳлик операторлари ассоциацияси(AITO)га аъзо бўлиш мамлакат ўртасидаги туризм алоқаларини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг соҳадаги салоҳиятини ушбу мамлакат бозорида оммалаштиришда муҳим қадамдир. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди. 

Ушбу уюшма аъзолиги “Ўзбекистон ҳаво йўллари” бренди ва мамлакатнинг сайёҳлик маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, Буюк Британиядан юртимизга сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, “AITO” ўз сафига 120га яқин ихтисослаштирилган ва мустақил туроператорларни бирлаштирган. У Буюк Британиянинг туризм бўйича савдо гуруҳи ҳисобланади ҳамда унинг аъзолари ноёб маданият, бой тарих ва бетакрор табиий шароитларга эга бўлган мамлакатларнинг туристик маҳсулотини тақдим этиш борасида 170 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади. 

Мазкур уюшма 1976 йилда ташкил топган бўлиб, унинг бош қароргоҳи Лондоннинг жануби-ғарбидаги Твикенхам шаҳрида жойлашган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn