Жанубий Корея компаниялари қўллаб-қувватланади
  • 15 Февраль 2018

Жанубий Корея компаниялари қўллаб-қувватланади

Куни кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Корея Республикаси вакилларининг иқтисодий масалалар бўйича бош вазир ўринбосарлари даражасидаги учрашуви якунланди. Унда 2017 йил ноябрь ойида ташкил этилган иккитомонлама саммитда эришилган келишувлар бўйича муфассал ҳамкорлик режасини тайёрлашга келишиб олинди.     

Муҳокамалар чоғида Сургил кони базасидаги Устюрт газ-кимё мажмуаси ва бошқа шу каби лойиҳаларда иштирок этиб келаётган Жанубий Корея компаниялари дуч келган муаммоларни ечиш бўйича бир тўхтамга келинди.

Яъни ўтган йил сентябрь ойида мамлакатимизда валюта курсини либераллаштириш бўйича ҳаётга татбиқ этилган саъй-ҳаракатлар натижасида зарар кўрган мазкур давлат компанияларини қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилинди.

Ўз навбатида Корея Республикаси Ўзбекистонга ноёб металлар марказини тузиш ва ЖСТга киришга кўмак беради.

Қолаверса, турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича қатор ўзаро англашув меморандумлари имзоланди. Уларнинг ичида Миллий болалар шифохонасини қуриш, Тошкент халқаро терминалида янги терминал яратиш лойиҳалари бор. Келгуси йилнинг биринчи ярмида худди шундай учрашувни Сеул шаҳрида ўтказишга ҳам келишиб олинди.

Томонлар, шунингдек, жорий йилда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масаласини ҳам муҳокама этилди, деб ёзади “KBS World Radio”.      

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn