Қайси ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кичик бизнес иштироки оқсамоқда?
Қайси ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кичик бизнес иштироки оқсамоқда? Фото: "Халқ сўзи online"
  • 15 Февраль 2018

Қайси ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кичик бизнес иштироки оқсамоқда?

 

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, бугунги кунда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг ўрни тобора ортиб бормоқда. 

Хусусан, кичик тадбиркорлик субъектлари саноат ишлаб чиқаришда кескин фаоллашган. Натижада улар томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 фоиз ўсган. Ўз навбатида, кичик бизнеснинг жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши эса 28,7 фоизни ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесимида кичик бизнеснинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги энг юқори улуши Тошкент шаҳрида (жами саноат маҳсулотлари ишлаб чифаришдаги улуши 71,9 фоиз), Наманган (59,4 фоиз), Самарқанд (52,9 фоиз) ва Жиззах (48,8 фоиз) вилоятларида кузатилди. Шунингдек, энг кичик улушлар эса Навоий вилоятида (10,9 фоиз) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (11,5 фоиз), Тошкент вилоятида (16,3 фоиз) ҳамда Қашқадарё вилоятида (16,8 фоиз) кузатилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn