Унда соҳа мутахассислари, Тошкент давлат аграр университети профессор-ўқитувчилари ҳамда Россия Федерациясининг “Альянс инжиниринг” компанияси вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида Сирдарё вилоятида тадбиркорларига қуёнчилик саноатини замонавий инновацион технологиялар асосида ташкил этишнинг авфзалликлари, самарадорлиги атрофлича муҳокама қилинди ва иштирокчиларга “HACCP” тамойиллари, ISO 22000 ҳамда “Ҳалол” стандартлари талаблари бўйича маълумотлар берилди.
Якунда “Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси ва Россия Федерациясининг “Альянс инжиниринг” компанияси мувофиқликни баҳолаш ва тасдиқлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.