Корхона маҳсулоти — хорижга
  • 10 Июнь 2014

Корхона маҳсулоти — хорижга

Мутахассислар фикрича, қоматни тик тутиш ва бел оғриғининг олдини олишда махсус белбоғларнинг самараси катта.

Чунки бундай қулай воситалар таркибида алоҳида гигиеник ишлов берилган хом ашё — туя жуни мавжуд бўлиб, у интенсив иссиқликни таъминлаш ҳамда танани микромассаж қилиш хусусиятига эга.

Айни шу жиҳат Зарафшон шаҳридаги “Велан” қўшма корхонасида янги лойиҳа рўёбига йўл очди. Натижада бу ерда 40 миллион сўмлик модернизациялаш ишлари амалга оширилиб, йигирма учинчи турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

— Замонавий дастгоҳларимиз туя жунидан йилига 3 минг донагача белбоғлар тайёрлаш қувватига эга, — дейди қўшма корхона раҳбари Зинаида Дементьева. — Муҳими, қисқа муддатда буюртмачиларимиз ишончини қозониб улгурдик. Шу боис ҳозир маҳсулотларимиз хорижга ҳам сотилаяпти. Келгусида экспорт ҳажмини янада оширишни режалаштирганмиз.

Айтиш жоизки, айни кунда корхонада қирқ нафардан зиёд хотин-қиз меҳнат қилмоқда. 

Азамат  ЗАРИПОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn