Пахтакорда янги қўшма корхона қурилмоқда
  • 10 Февраль 2018

Пахтакорда янги қўшма корхона қурилмоқда

Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани марказида масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Paxtakor teks” Ўзбекистон — Швейцария қўшма корхонаси қурилаяпти.

Умумий қиймати 22 миллион АҚШ долларига тенг, йилига 8200 тонна калава ип тайёрлашга ихтисослаштирилган мазкур саноат субъекти Германия, Туркия ва Япониянинг энг сўнгги русумдаги технологиялари билан жиҳозланиши кўзда тутилган.

— Биринчи босқичда калава ип ишлаб чиқаришга, иккинчи босқичда эса ундан мато тўқиш, бўяш ва маҳсулот тикишга киришамиз, — дейди корхона раҳбари Илҳом Абдураҳманов. — Жорий йилнинг 1 октябрида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган фабрикамизда ҳозирги пайтда 130 нафар қурувчи 3 сменада меҳнат қилаяпти. Лойиҳанинг биринчи навбати ишга туширилгач, бу ерда маҳаллий ёшлардан 380 нафари муқим иш ўрнига эга бўлади.

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn