Ипакчилик ва касаначиликни ривожлантириш ўқув-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди
  • 09 Февраль 2018

Ипакчилик ва касаначиликни ривожлантириш ўқув-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди

 

Марғилон шаҳрида иш бошлаган мазкур марказ кўмагида жорий йилда вилоятдаги ипакни қайта ишлаш корхоналари базасида икки мингта иш ўрни яратилади. Касаначилик асосида ташкил этилаётган ушбу иш жойларига хотин-қизлар, шунингдек, ногирон ва кам таъминланган оилалар вакиллари жалб этилади. 

Марказ нега айнан Марғилонда ташкил этилди? Унинг вазифа ва мақсадлари нималардан иборат? 

— Марғилон – азал-азалдан ипакчилик маркази бўлиб келган, — дейди марказ раҳбари Аъзамжон Абдуллаев. — Бу ерда дастлабки ишлов берилган ипак ва тайёр газламалар қадимдан Италия, Франция ва Россияга мунтазам равишда жўнатилган. Ҳозир ҳам бу ерда моҳир ҳунармандлар кўп. Улар марказ қошида ташкил этиладиган “Ёш дизайнер”, “Ёш ҳунарманд” каби ўқув курсларида ёшларга ипакдан атлас, адрас, гилам тўқиш, либослар тикиш сирларини ўргатади.

Лойиҳаларнинг яна бир жиҳати моҳир, уста ҳунармандлар ёрдамида ипак маҳсулотларига бошқа табиий ва сунъий толалар аралашмаси асосида янги инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам мўлжалланмоқда.

Айни вақтда марказга аъзолар қабул қилинаяпти. 

“Ўзбекипаксаноат” уюшмасидан маълум қилишларича, келгусида бундай марказларни республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этиш кўзда тутилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn