Дастур ижросида хорижий банклар иштироки қандай?
  • 08 Февраль 2018

Дастур ижросида хорижий банклар иштироки қандай?

 

2017 йилги Инвестиция дастури доирасида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида 13 та инвестициявий лойиҳа  ҳаётга татбиқ қилинди. 

Бунинг учун режалаштирилганидан 9,5 фоиз кўп, жами 198,77 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилди. Ички манбалардан ташқари, ҳукумат кафолати остида Ислом тараққиёт банки, Осиё тарраққиёт банки каби халқаро молия институтлари сармоялари, Хитой Ҳалқ Республикаси ҳукумати кредити жалб этилгани туфайли ана шундай ижобий натижага эришилди. 

 “Аму-Бухоро машина канали тизимини қайта тиклаш” лойиҳаси энг йирик инвестициявий лойиҳалардан бири бўлиб, унинг умумий қиймати 406,29 миллион АҚШ долларига тенг. Шундан 216,75 миллион доллари Осиё тараққиёт банки кредити, 108,97 миллион доллари Япониянинг JICA фонди маблағи, 80,57 миллион доллари Ўзбекистон ҳукуматининг улуши эвазига шакллантирилди. Пировардида 15,72 километрлик каналлар тозаланди, 68 та гидротехника иншооти ва 12 та кузатув қудуғи қайта тикланди, шунингдек, экин майдонлари унумдорлигини оширишга қаратилган муҳим тадбирлар бажарилди. 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn