BSCI сертификати экспорт географиясини кенгайтирмоқда
  • 08 Февраль 2018

BSCI сертификати экспорт географиясини кенгайтирмоқда

 

Пойтахт вилоятида фаолият юритаётган “UZTEX CHIRCHIK” масъулияти чекланган жамияти трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган йирик корхоналардан биридир. 

Йилига 12 минг тонна оддий, 7 минг тонна бўялган ва 4 минг тонна гул солинган мато, шунингдек, 14 миллион дона момиқ сочиқ ишлаб чиқариш қувватига эга ушбу корхонага хорижнинг энг сўнгги технологиялари татбиқ этилган. 

Бу ерда тайёрланаётган тайёр буюмлар, кийим-кечаклар нафақат ҳамюртларимизга, балки хорижликларга ҳам манзур бўлмоқда. Бунда ишлаб чиқариш жараёнига янги — BSCI халқаро сертификатининг жорий қилингани муҳим ўрин тутмоқда. Айниқса, мазкур сертификатнинг қўлланилиши миллий маҳсулотларимизни ташқи бозорга олиб чиқишни янада ривожлантириб, экспорт географиясини кенгайтиришда қўл келди.

Айни пайтда хориж технологиялари асосида тайёрланаётган маҳсулотларнинг асосий қисми Россия, Украина, Польша, Туркия, Италия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Қирғизистон сингари 40 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. 

Қарийб 1200 нафар кишини иш билан таъминлаган ушбу корхона жамоасининг ниятлари улкан. Келгусида иш самарадорлигини янада ошириш, интернет тармоғи орқали савдони йўлга қўйиш, янги ускуналарни татбиқ этиш режалаштирилган.

Раҳим ШЕРҚУЛОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn