Ўзбекистон ва Қирғизистон янги қўшма корхоналар очиши мумкин
Версия для печати
  • 08 Февраль 2018

Ўзбекистон ва Қирғизистон янги қўшма корхоналар очиши мумкин

Ўзбекистон ва Қирғизистон янги қўшма корхоналар очиши мумкин. Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артём Новиков Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев билан учрашуви чоғида таъкидлаб ўтди, деб ёзади “Tazabek.kg” ахборот манбаси.

Унинг сўзларига қараганда, бунинг учун икки давлат бизнес вакиллари иштирокида мунтазам идоралараро учрашувларни ташкил этиб туриш лозим.

“Бизнинг вазифамиз ҳар икки давлат бозорларида бизнес ўзини эркин ҳис қилишига эришишдан иборатдир. Умид қиламанки, биз ўзбек инвесторлари ва тадбиркорларини қўллаб-қувватлаганимиздек, Ўзбекистондан келган ҳамкасбларимиз ҳам Қирғизистон бизнеси манфаатларини ўз ҳудудларида қўллаб-қувватлайди ва илгари суради”, — деди у.

А.Новиковнинг қўшимча қилишича, минтақавий ва чегараолди ҳамкорлик доирасида катта истиқболлар кутилаяпти.

Учрашувда Қирғизистонда жорий йил ҳудудларни ривожлантириш йили деб эълон қилингани муносабати билан, ўзаро савдо-сотиқ салоҳиятини ошириш ва бу борадаги шароитларни яхшилашга катта саъй-ҳаракат сафарбар этилишига тўхталиб ўтилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn