Бойсун конининг захираси қанча?
  • 08 Февраль 2018

Бойсун конининг захираси қанча?

 

Мутахассислар томонидан Бойсун конининг захираси 29 миллион тоннадан ортиқ, деб баҳоланган. Айни кунларда Бойсун конидаги тошкўмирни қазиб олиш бўйича иккита лойиҳа ишлаб чиқилган.

Дастлабки лойиҳа қиймати 5 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, унга кўра коннинг жанубий қисмида 300 метрлик янги шахта қурилади. Режа бўйича йилиги 50 минг тонна тошкўмир қазиб олиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, қўшимча 200 та янги иш ўринлари яратилади. Тахминларга кўра, дастлабки бунёдкорлик ишлари натижасида йилига 20 миллиард сўмлик кўмир маҳсулоти ўз эгаларига етказиб берилади. Лойиҳанинг биринчи босқичи тўлиқ қувватга чиқиши жорий йилнинг IV чорагига мўлжалланган. Иккинчи лойиҳада асосий тошкўмир захиралари жойлашган “Марказий”, “Шарқий” участкаларининг захираларини ўзлаштириш бошланади. Натижада йилига 450 минг тонна тошкўмир қазиб олиш қувватлари яратилади. Бу лойиҳанинг қиймати 45 миллион АҚШ долларига тенг. Уни амалга ошириш учун хориждан сўнгги русумдаги, унумдорлиги юқори техника ва технологиялари олиб келиш кўзда тутилган. Қазиб олиш ишлари тўлиқ автоматлаштирилади. Янги шахталар билан бирга маъмурий-маиший бинолар ҳам қурилади. Мазкур бунёдкорлик ишларидан сўнг бойсунлик ёшлар, мутахассислар учун яна қўшимча 320 та янги иш ўрни яратилади. Бойсун тошкўмир конининг умумий ишлаб чиқариш қуввати 2020 йил охирига бориб йилига 500 минг тоннага етказилади. Қазиб олинадиган тошкўмирнинг сифати юқори бўлгани сабабли уни экспорт қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Амалга оширилаётган янги лойиҳалар мамлакатимизнинг кўмир ёқилғисига бўлган эҳтиёжини қондириб қолмасдан, экспорт салоҳиятини юксалтиришга ҳам шароит яратади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn