“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК чипталарни арзонлаштирилган нархларда сотади
  • 07 Февраль 2018

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК чипталарни арзонлаштирилган нархларда сотади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси халқаро рейслар учун авиачипталарни таннархидан арзонроққа сотишга рухсат берилди.

Ўзбекистон Президенти томонидан 2018 йил 6 февралдан имзоланган “Кириш туризмини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарорида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга қатновлар рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида халқаро қатновлар учун авиачипталарни таннархидан паст нархларда сотиш ҳуқуқи берилсин.

Шунингдек, ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан биргаликда икки ой муддатда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг солиқ солинадиган базасини арзонлаштирилган нархлар бўйича сотилган авиачипталар суммасига камайтириш механизмини жорий этсин”, дея қайд этилган.

Шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда хорижий туристларни жалб қилиш прогнозини тасдиқлаш ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг хориждаги ваколатхоналари раҳбарлари ва ходимларини жойлашган мамлакатидан туристлар оқимини кўпайтирганлик учун ўз маблағлари ҳисобидан мукофотлаш, юкланган вазифаларнинг бажарилиши таъминланмаган ҳолатларда эса, жавобгарлик чораларини қўллаш тизимини жорий этиш тавсия этилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn