МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари АКТ истиқболини муҳокама қилишмоқда
  • 02 Февраль 2018

МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари АКТ истиқболини муҳокама қилишмоқда

Айни пайтда Олмаотада "Глобаллашув даврида рақамли кун тартиби" мавзуидаги халқаро форум ўз ишини бошлади. 

Форум бош мавзуси замонавий тренд ва йўналишларни ҳисобга олган ҳолда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ўртасидаги рақамли иқтисодиётни ривожлантириш юзасидан ҳамкорликни кучайтиришдан иборат. 

Анжуманда МДҲ давлатларининг ҳукумат раҳбарлари ҳамда масъул идора ва ташкилотлар, шунингдек бизнес ва жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда. Жумладан, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам сўзга чиқади. 

Форумга АКТ соҳасининг рақамли технологиялар йўналишида етакчи ҳисобланган халқаро экспертлар таклиф қилинган.

Форум дастури билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn