Мулоқотда кўп нарсага ойдинлик киритилди
  • 02 Февраль 2018

Мулоқотда кўп нарсага ойдинлик киритилди

Давлат божхона қўмитаси мутасаддилари Самарқанд вилоятидаги корхона ва ташкилотларда сайёр учрашувлар ташкил этди.

Тадбирларда янги лойиҳалар ҳамда таклифлар, муаммо ва камчиликлар ўрганилиб, хусусий тадбиркорларнинг божхона хизмати билан ҳамкорлиги масалалари биргаликда таҳлил этилди. Шунингдек, маҳсулотларни “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш, экспорт қилиш ҳамда валюта тушуми масалаларида кичик бизнес вакилларига фойдали маслаҳатлар берилди.

— Гилам ва гилам маҳсулотлари, сунъий чимлар ишлаб чиқарамиз, — дейди Ургут шаҳридаги “URGAZ CARPET” масъулияти чекланган жамияти раҳбари 

И. Ҳакимов.  — Жаҳон бозорида ўз ўрнимиз бор. Экспорт жуғрофиясини кенгайтираяпмиз. Сайёр учрашувда божхона расмийлаштирувига доир кўплаб янгиликлардан хабардор бўлдик. 

Икки кун давом этган мулоқотларда божхоначилар импорт қилинаётган хом ашёларга қўшилган қиймат солиғини пасайтириш, тайёр маҳсулотларга импорт божхона бож ставкаларини ошириш тўғрисида таклифлар ҳам олишди. 

 

Давлат божхона қўмитаси

маълумотлари асосида

Ш. БЎТАЕВ тайёрлади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn