Тажриба алмашишнинг фойдаси катта
  • 02 Февраль 2018

Тажриба алмашишнинг фойдаси катта

Фарғоналик пиллачилар Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган семинарда қатнашганларида, Термиз туманидаги “Inter Silk Pro” қўшма корхонасига қарашли пиллахонада плёнка остида ҳамда сунъий дасталарда саноатбоп хом ашё етиштирилаётганига гувоҳ бўлишганди.

— Бунда барг сарфи 30 фоизгача камаяр экан, — дейди Фарғона вилояти “Агропилла” масъулияти чекланган жамияти раиси Мўминжон Абдужабборов. — Белгиланган дастур асосида ҳар бир туманда 30 гектардан майдонда янги тутзорлар ташкил этарканмиз, сурхондарёликларнинг тажрибасидан фойдаланиш бизга фойда келтиради.

Жорий йилда 30 минг 200 қути ипак қуртидан 1650 тонна пилла етиштириш учун вилоятдаги 6165 та фермер хўжалиги билан тўғридан-тўғри шартномалар имзоланди. Пиллани қайта ишлаш корхоналари билан ҳам келишувларга эришилди. 

Элёржон ЭҲСОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn