Тадбиркорлар энди овора бўлишмайди
  • 02 Февраль 2018

Тадбиркорлар энди овора бўлишмайди

Энди тадбиркорлар солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар борасида тўлиқ маълумот олиш учун вақт кетказиб, идорама-идора юрмайдилар. Негаки, солиқчиларнинг ўзлари улар ҳузурига келиб, саволларига батафсил жавоб беришмоқда.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, масъул ходимлари, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Жиззах шаҳар ҳокимлигида ўтказилган кўргазмали семинар бу амалиётнинг нечоғли фойдали эканлигини исботлади.

— Мавжуд қонун ҳамда қонуности ҳужжатлари, уларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида кенг маълумотлар беришимиз ишбилармонларга қўл келмоқда, — дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Иноят Муҳаммадиев. — Одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун, оз бўлса-да, хизматимиз синггаётганидан мамнунмиз.

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn