Соғлом рақобат муҳити — тараққиёт гарови
Версия для печати
  • 02 Февраль 2018

Соғлом рақобат муҳити — тараққиёт гарови

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти иқтисодиётимизни барқарор ва жадал ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган. 

Ушбу вазифаларни самарали бажариш мавжуд корхоналарнинг барқарор ишлашига боғлиқ.

Ўзбекистон иқтисодиётини таркибий ўзгартиришни чуқурлаштириш, етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ишлари бугун янги босқичга чиқди. Хусусан, Ҳаракатлар стратегияси бунда муҳим асос бўлмоқда.

Албатта, кўзда тутилган мақсадларга эришиш учун, энг аввало,  иқтисодиётнинг реал секторини жадал тараққий эттириш зарур. 

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун мамлакатимиз энергетика тизимини ислоҳ қилишимиз, бу борада аниқ стратегия ишлаб чиқишимиз лозим. Аввало, самарасиз ва зарар билан ишлайдиган корхоналарни хусусийлаштириш, монополияни тугатиш керак”, деган сўзлари замирида иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг капиталлашув даражасини янада ошириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш ҳамда бошқарув механизмларини такомиллаштириш, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш жараёнига инвестициялар киритиш устувор йўналиш эканлиги ўзининг амалий ифодасини топган. 

Юртимизда зарар кўриб ишлаётган корхоналарни молиявий соғломлаштиришнинг ҳуқуқий базаси яратилди ва бу жараён изчиллик билан давом эттирилмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, вилоятимизда ўтказилган хатлов жараёнида 1398 та аввал хусусийлаштирилган корхона ва объект ўрганиб чиқилиб, улардан 141 таси бўш тургани, камқувват билан фаолият юритаётгани аниқланди. Бу корхона ва объектларнинг ҳар бири атрофлича таҳлил қилиниб, келгусида улар негизида самарали ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида 111 корхона ва объектга 237 миллиард сўм инвестиция жалб қилиш режалаштирилди. Ўтган йил якунига кўра, самарасиз ҳамда зарар кўриб ишлайдиган мазкур корхоналарга 150,1 миллиард сўм инвестиция жалб қилинди. Натижада 509 та иш ўрни яратилди. Масалан, Кармана туманида фаолияти тўхтаб қолган “Навоий паррандачилик фабрикаси” негизида ташкил этилган “Гулобод Осиё парранда” МЧЖ томонидан 

150 минг бошга мўлжалланган паррандачилик комплекси очилди. Бунинг эвазига 40 та иш ўрни яратилиб, ўтган йилда маҳаллий бюджетга қўшимча 800 миллион сўм солиқ тушишига эришилди.

2017 йилда инвестиция мажбуриятлари эвазига “ноль” харид қийматида берилган 6 та самарасиз, фойдаланилмасдан бўш турган давлат объектига хусусий тадбиркорлар томонидан 13,4 миллиард сўмлик инвестиция киритилди. Қолаверса, вилоятдаги 13 та бўш турган давлат объекти 11,8 миллиард сўм ва 

63 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция мажбуриятлари ҳамда 230 дан зиёд янги иш ўринлари яратиш шарти билан ишбилармонларга “ноль” қийматда берилди. Бу ҳам давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратиш борасидаги изчил ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, самарасиз корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш орқали уларнинг монополистик мавқеини тугатиш, бозорни янада либераллаштириш имконияти яратилади. Рақобат қайси жабҳаларда олиб борилишидан қатъи назар, унинг марказида инсон манфаатлари туради. 

Мaмлaкaтдa соғлом рaқoбaт муҳитини шaкллaнтириш, уни қўллaб-қуввaтлaш, иқтисoдиётнинг рaқoбaтдoшлигини зaрур дaрaжaдa сaқлaб туриш чуқур ўйлaнгaн, стрaтегик аҳамиятгa эга бўлгaн аниқ мaқсaдли ҳaрaкaтлaрни тaлaб этaди. Шундан келиб чиқиб, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг бош мақсади ҳам товар ва хизматлар бозорларида самарали соғлом рақобат муҳитини яратишдан иборатдир. Зеро, давлат мулки бўлган, аммо фаолият кўрсатмаётган, самарасиз объектларни хусусийлаштириш, кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорларга кенг иқтисодий эркинлик бериш орқалигина товарлар ҳамда хизматлар бозорида ҳалол рақобат муҳити тўла-тўкис шакллантирилади.

Қобул ТУРСУНОВ,

Навоий вилояти ҳокими,

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn