Кичик саноат зонасида цемент заводи қурилмоқда
Версия для печати
  • 02 Февраль 2018

Кичик саноат зонасида цемент заводи қурилмоқда

Поп туманидаги собиқ “Узрубероид” масъулияти чекланган жамияти негизида ташкил этилган кичик саноат зонасида дастлабки лойиҳани амалга оширишга киришилди. Бу ерда хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда цемент заводи қурилмоқда.

Мазкур “Попцемент” қўшма корхонаси ишга тушиши билан маҳаллий хом ашёдан йилига 500 минг тоннагача сифатли қурилиш ашёси тайёрлаш имконияти юзага келади. Бунинг учун 54 миллион АҚШ долларилик сармоя йўналтирилмоқда. 

Бизнес-режага мувофиқ, лойиҳани жорий йил сентябрь ойида ниҳоясига етказиш кўзда тутилган. Шунда бу ерда 300 кишининг бандлиги таъминланади.

— Айни пайтда бинокорларимизнинг цементга бўлган эҳтиёжи, асосан, бошқа вилоятлардан келтириладиган маҳсулот ҳисобига қопланмоқда, — дейди вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бош мутахассиси Фарҳод Мадраҳимов. — Яқин вақт ичида ижросини топадиган уч лойиҳа шарофати билан йилига 1,2 миллион тоннадан кўпроқ қурилиш хом ашёсини Наманганнинг ўзида ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу орқали цемент таъминоти яхшиланишидан ташқари, жойларда 400 га яқин иш ўринлари яратилади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,                                                                                               
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn