“Навигул” логистика маркази битирувчиларда қандай таассурот қолдирди?
  • 27 Январь 2018

“Навигул” логистика маркази битирувчиларда қандай таассурот қолдирди?

Хўжаобод туманидаги мева-сабзавотларни экспортга тайёрловчи “Навигул” логистика марказига коллеж битирувчиларининг саёҳати уюштирилди.

— Бу ерда маҳсулотлар экспортга қандай тайёрланаётганлиги билан танишдик, — дейди Хўжаобод тиббиёт коллежи ўқувчиси Ферузахон Хўжамбердиева. — Саёҳат давомида менда маҳсулот тайёрлаш жараёнига тиббий жиҳатдан ёндашиш хусусида фикр туғилди. Бу аҳолининг хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотига бўлган талабини қондиришда қўл келади, деган умиддаман.

Андижон вилоятидаги мавжуд коллежларнинг 39 минг 629 нафар битирувчиси турли корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиб, тадбиркорлик ҳамда инновацион ғоялар устидаги ишланмаларини шакллантириб олишмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn