“GM Uzbekistan” Ливан ва Иорданияга “Chevrolet Spark” автомобилларини етказишни бошлади 
  • 24 Январь 2018

“GM Uzbekistan” Ливан ва Иорданияга “Chevrolet Spark” автомобилларини етказишни бошлади 

“GM Uzbekistan” экспорт географиясини кенгайтириш ва янги бозорларга чиқиш стратегиясини амалга ошириш доирасида “Chevrrolet Spark” автомобилларини Яқин Шарқ мамлакатлари бозорларига экспорт қилишни бошлади.

2018 йил 23 январида корхона томонидан Ливан ва Иордания давлатларига автомобилларнинг илк партияси юкланди. Жорий йил давомида ушбу давлатларга 500 донадан кам бўлмаган миқдорда автомобиллар экспорт қилиниши режалаштирилмоқда. Шунингдек, “Chevrolet Spark” автомобилларини Тунисга экспорт қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn