Наталья Шагайда: “Ўзбекистон мева-сабзавотлари билан рақобатлаша оладиган маҳсулот йўқ”
  • 22 Январь 2018

Наталья Шагайда: “Ўзбекистон мева-сабзавотлари билан рақобатлаша оладиган маҳсулот йўқ”

“Ўзбекистон мева-сабзавотлари алоҳида хусусиятлари билан ажаралиб туради. Йил давомида дўконларда сотилаётган бошқа мева-сабзавотлар улар билан рақобатлаша олмайди”.

Россия президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги академиясининг Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат сиёсати маркази директори Наталья Шагайда “Спутник” ахборот портали мухбирига шулар ҳақида сўзлаб берди.

“Олдин Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотларни Россиянинг узоқ шаҳарларига олиб келишда катта муаммолар бор эди. Чегаралар, божхона ва бошқа текширувлар деганларидек. Кичик хўжалик ёки хусусий тадбиркор бунинг уддасидан чиқиши қийин эди.

Охирги йилларда Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш дастури амалга оширилмоқда. Бунинг учун махсус компания ҳам ташкил қилинган. Эндиликда фермер ва хусусий хўжаликлар ягона технология асосида етиштирилган маҳслуотларни бир жойга жамлаб, катта партия маҳсулот тўплайди. Бу эса уни муваффақиятли экспорт қилиш имкониниберади.

Ўзбекистон мева-сабзавотлари жуда ширин ва эртапишар. Апрелда қисман иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулот етказиб берилса-да, улар барибир жуда мазали. Бундай маҳсулотлар бозорда ўз харидорини, албатта, топади”,  — деди Наталья Шагайда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn