GM Uzbekistan Chevrolet Orlando ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда
GM Uzbekistan Chevrolet Orlando ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда GM Uzbekistan матбуот хизмати
  • 22 Январь 2018

GM Uzbekistan Chevrolet Orlando ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда

«General Motors» компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, «Chevrolet Orlando» автомобилини «GM Uzbekistan» АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш 2018 йилнинг биринчи чорагида якунланади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилади.

Шу муносабат билан ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга арзиларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди.

“GM Uzbekistan” АЖ диллерлик корхоналари билан биргаликда "Chevrolet Orlando" русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар учун истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини ҳамда шартнома шартларида белгиланган муддатларда автомобилни тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn