Божхоначилар билан очиқ мулоқот
Божхоначилар билан очиқ мулоқот ДБҚ матбуот хизмати
  • 20 Январь 2018

Божхоначилар билан очиқ мулоқот

Навоий вилояти тадбиркор ва фермерлари томонидан уюштирилган товарлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси божхоначиларнинг очиқ мулоқотига уланиб кетди.

Баҳс-мунозара тарзида ўтган тадбир чоғида соҳа вакиллари фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш борасида яратилаётган имтиёзлар, енгилликлар ҳамда қулайликлардан аҳоли кенг қатламини хабардор қилиб бориши лозимлиги таъкидланди.

Вилоят божхона бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси ва Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мулоқотда соҳадаги ислоҳотлар ҳақида фикр юритилди.

Эндиликда республикамизга олиб кирилаётган ҳамда ундан олиб чиқилаётган товарлар фақат дастлабки божхона режимига расмийлаштириш вақтида бир маротаба божхона кўригидан ўтказилиши йўлга қўйилгани мулоқотда қатнашган ишбилармонларда катта қизиқиш уйғотди.

Наргиза РАҲМОНОВА,

Навоий вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати мутахассиси.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn