Сунъий шаршара сувни тозалайди
  • 30 Май 2014

Сунъий шаршара сувни тозалайди

Мирзаобод туманидаги “ВС-13” хўжаликлараро мелиорация тармоғида барпо этилган сунъий шаршара туфайли Марказий Мирзачўл коллекторининг саёзланиб қолишига 

барҳам берилди.

Мазкур иншоотни тиклашда табиий тошлардан фойдаланилди. Яъни поғона-поғона тўкилган тоғ жинслари лойқа оқова сувни тиниқлаштиришга хизмат қилиб, зовурлар ҳамда марказий коллектор қирғоқлари ювилиб кетишининг олдини олади.

Айтиш лозимки, ушбу ташаббус Кувайт Араб иқтисодий жамғармаси ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокидаги “Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ирригация-дренаж тармоқларини тиклаш лойиҳаси доирасида рўёбга чиқарилди. Ҳозир “Шўрўзак”, “Қўйботган”, “Еттисой”, “Боёвут” каби бир қанча ирригация-мелиорация иншоотларида ҳам кенг кўламли реконструкция-қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn