Мингбулоқда мингдан зиёд кичик корхоналар фаолият кўрсатмоқда
  • 29 Май 2014

Мингбулоқда мингдан зиёд кичик корхоналар фаолият кўрсатмоқда

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги мавжуд 1200 га яқин кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг катта қисми қишлоқ жойларга тўғри келмоқда.

Жумладан, “Текс Зебо Сабот” масъулияти чекланган жамияти Олтинкўл қишлоғида мўъжазгина тўқимачилик корхонасини ишга туширди. Бунинг учун лойиҳа ташаббускори томонидан 80 миллион сўм сарфланиб, 34 та тўқув дастгоҳи ўрнатилди. Эътиборлиси, корхонанинг 12 кишилик жамоаси ўтган қисқа муддат ичида 700 минг погон метр мато ёки 280 миллион сўмлик маҳсулот тайёрлашга эришди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn