Хизматлар соҳасига — замонавий ечимлар
  • 01 Декабрь 2017

Хизматлар соҳасига — замонавий ечимлар

 

“Ўзэкспомарказ” мажмуида “Ресторан ва кафе — 2017” иккинчи халқаро кўргазмаси давом этаяпти.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси кўмагида “ExpoPosition” ташкилоти томонидан уюштирилган мазкур тадбирда мамлакатимизда умумий овқатланиш хизмати кўрсатиш фаолияти билан шуғулланаётган хорижий фирма ва компаниялар, ошхона, ресторан ҳамда кафе бизнеси вакиллари, мебелсозлик корхоналари, реклама агентликлари мутахассислари қатнашаяпти.

Кўргазмадан кўзланган мақсад иқтисодиётимизнинг мазкур жабҳаларига илғор ускуналар, инновацион ечимлар, ошхона анжомлари ва мебель жиҳозларини тақдим қилишдан иборатдир.

Тадбирда энг сара маҳсулотлар намойиш этилиши билан бирга, унинг доирасида ошпазлар танлови, маҳорат сабоқлари ҳам ўтказилди.

Анжуман бугун ўз ниҳоясига етади.

М. ТОЖИЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn