Қонунчиликдаги ўзгаришлар: Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди 
  • 28 Ноябрь 2017

Қонунчиликдаги ўзгаришлар: Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди 

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги  қарори қабул қилинди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига юкланган.

Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг таъминоти Республика йўл жамғармасининг маблағлари ҳисобига амалга оширилиши назарда тутилди.

Шунингдек, Автомобиль йўллари давлат қўмитасига:

- автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирлари ўтказилишини ташкил этиш;

- стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўлларда ҳаракатланишни тартибга солишнинг бошқа техник воситалари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш вазифалари юклатилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn