Бойитилган маҳсулот
  • 28 Май 2014

Бойитилган маҳсулот

Ош тузини йодлаш   йод танқислиги касалликларининг олдини олишда энг самарали профилактик чорадир. 

Шу боис маҳаллий ишбилармонларимиз мазкур йўналишда ҳам истиқболли лойиҳаларни амалга оширишмоқда.

Хусусан, яқинда Учқудуқ туманидаги “Рўзи Хўжам” хусусий корхонасида йодланган ош тузи ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.   

— Корхонамиздаги замонавий технологиялар кунига 2,5 тонна маҳсулот тайёрлаш ва қадоқлаш қувватига эга, — дейди корхона раҳбари Гулнора Рўзиева. — Муҳими, туманимиз саҳро бағрида жойлашгани боис ҳудудда ош тузи захиралари бисёр. Бу эса хом ашёга бўлган эҳтиёжимизни тўлиқ таъминлаяпти. 

Азамат ЗАРИПОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn