Жиззахда тўрт юлдузли меҳмонхона иш бошлади
  • 27 Ноябрь 2017

Жиззахда тўрт юлдузли меҳмонхона иш бошлади

 

Табаррук жойлар зиёрати инсон кўнглини поклаб, эзгуликка иштиёқини оширади. Қувонарлиси, юртимизда бундай манзиллар кўп. Жиззахда Шароф Рашидов номи берилган хиёбон ҳам шундай муқаддас масканга айланди. 

Майдон билан яхлит ансамбль кўринишини олган “Ўзбекистон” меҳмонхонаси 1981 йилда қурилган эди. Шу боис давлатимиз раҳбари  жорий йилнинг 27 апрелида вилоятга ташрифи чоғида бу иншоотни бугунги кун талаблари даражасида таъмирлаш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берди. Мана, орадан 7 ой ўтиб, лойиҳа қиймати 33 миллиард сўмлик бунёдкорлик ишлари якунланди.

— Меҳмонхонанинг янги қиёфаси хиёбон кўркига кўрк қўшди, — дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Жиззах вилоятидаги вакили Лола Санаева. — Бу ердан ўрин олган замонавий ресторан, 180 ўринли 128 та хона, халқаро талабларга мос музокара ва анжуманлар заллари, сузиш ҳавзаси ҳар қандай нозик дидли меҳмон талабига ҳам жавоб бера олади. Шу боис унга “тўрт юлдузли” мақоми берилди. Келгусида меҳмонхона йилига 5 миллиард сўм даромад келтириши кўзда тутилмоқда.

Умуман, туризм инфратузилмасини такомиллаштиш йўлидаги ислоҳотлар шарофати билан жорий йилнинг ўтган даврида воҳага 6 мингга яқин хорижлик, 25 мингдан ортиқ маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрди. 

Толибжон ЭРГАШЕВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn