Корхонага ким қанча фойда келтирди?
  • 25 Ноябрь 2017

Корхонага ким қанча фойда келтирди?

— “Шофиркон экваториал текс” корхонасида амалиёт ўтаётиб, либосларни бичишда “AutoCAD” дастурига таянилаётгани эътиборимизни тортди, — дейди Бухоро муҳандислик-технология институти талабаси Беҳруз Ғайбуллаев. — Бу усулда чўнтак, тугма сингари деталлар кийим-кечакка қўл билан жойлаштирилади, аммо матодан кўп чиқит чиқади.

Шу боис бир гуруҳ талабалар маслаҳатлашган ҳолда, корхона тадбиркорларига “JiminiCAD” дастуридан фойдаланишни таклиф этдик.

Инновация иш берди. Илғор дастур кўп ўтмай самарасини кўрсата бошлади. Чунки у орқали барча амалиёт автоматик тарзда бажарилиши йўлга қўйилди. Яна бир муҳим жиҳати, матодан чиқитга чиқиши тенг ярмига камайди. 

Корхона жамоаси амалиётчи талабалардан жуда мамнун. Айни дамда ҳаракатчан ёшлар газламаларнинг хусусиятлари бўйича илмий изланишлар олиб боришмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn