Ҳудудларда йирик логистика марказлари ташкил этилиши мумкин
  • 22 Ноябрь 2017

Ҳудудларда йирик логистика марказлари ташкил этилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев раислигида 20 ноябрь куни бозорларни қиш-баҳор мавсумида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш вазифалари ижросига бағишлаб ўтказилган йиғилишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини такрорий экиш ҳажмини ошириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда, ҳўл мева-сабзавот экспортини кенгайтириш бўйича мавжуд имкониятлар етарлича ишга солинмаётганига алоҳида эътибор қаратилди. 

Президентимиз “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси ва “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти раҳбарлари томонидан экспорт қилинаётган маҳсулотлар тури ва ҳажмини кенгайтириш бўйича деҳқон ва фермер хўжаликларига кўмаклашиш борасида йўл қўйилаётган камчиликларга алоҳида урғу берди. Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида бу борадаги ишлар етарли даражада амалга оширилмаётгани танқид қилинди. Шу билан бирга, мазкур йўналишда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган 66 туман ҳокимлари ишига алоҳида эътибор қаратилди. 

Президентимиз мамлакатимиз экспорт салоҳиятини янада юксалтириш ва ташқи бозорга ҳўл мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида ҳукуматга “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, Марказий банк ва тижорат банклари билан биргаликда ўн кун муддатда Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлигининг 200 миллион долларгача бўлган молиявий маблағини жалб қилган ҳолда ҳудудларда йирик логистика марказлари ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди. Ушбу логистика марказлари замонавий стандартларга жавоб бериши ва мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, ташиш, экспорт қилиш учун барча зарур шароитларга эга бўлиши лозимлиги таъкидланди. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn