Президент қиш-баҳор мавсуми учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлашда сусткашликка йўл қўйган айрим вилоятларни танқид қилди
  • 22 Ноябрь 2017

Президент қиш-баҳор мавсуми учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлашда сусткашликка йўл қўйган айрим вилоятларни танқид қилди

Шавкат Мирзиёев раислигида 20 ноябрь куни бозорларни қиш-баҳор мавсумида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, уларни қайта ишлаш кўламини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш сингари вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда айрим ҳудудларда қиш-баҳор мавсуми учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш етарли даражада ташкил этилмагани жиддий танқид қилинди. Хусусан, Президентимиз томонидан Тошкент шаҳри, Бухоро, Наманган ва Сирдарё вилоятлари бўйича берилган топшириқлар ижросига алоҳида эътибор қаратилди. 

Айниқса, Тошкент, Наманган, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш жараёнида тижорат банклари томонидан сусткашликка йўл қўйилаётгани аниқ рақам ва далиллар асосида кўрсатиб ўтилди. 

Давлат раҳбари қиш-баҳор мавсумида халқимиз дастурхони сархил мевалар, сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўкин бўлиши зарурлигини таъкидлади. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn