Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади
  • 20 Ноябрь 2017

Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги "Мўмин текстил" масъулияти чекланган жамиятида юқори сифатли ип-калава ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

2,9 гектар майдонда 5,6 миллион долларлик маблағ эвазига бунёд этилган корхонада йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади ва тўлиқ экспорт қилинади.

Бу ҳақда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ўзининг "Фейсбук" ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилган.

Хабарда айтилишича, Германиянинг “Rieter” компанияси замонавий технологик ускуналари ва дастгоҳлари билан жиҳозланган корхонада маҳаллий хомашёни сифатли қайта ишлаш, экспортга мўлжалланган рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn