«Барчиной»нинг нонлари
  • 16 Ноябрь 2017

«Барчиной»нинг нонлари

Янгиариқ туманида яшовчи тадбиркор Мансурбек Юсупов Остона қишлоғида нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган хусусий корхона очмоқчи экан, деган гапни эшитганда, кўпчилик ҳайрон бўлганди.

Ҳатто баъзи яқинлари, “Ҳар қадамда новвойхоналар бор-ку, бунақа корхонадан фойда олармидинг?” деб уни фикридан қайтаришга ҳам уринишди. 

Шунга қарамай, тадбиркор аҳдида қатъий турди. Шарқона дастурхонда энг сархил ноз-неъматлар ҳам нон ўрнини боса олмаслигини яхши англаб, пухта бизнес-режа тузди. Муҳими, елиб-югуришлари зое кетмади. М. Юсупов “Барчиной” хусусий корхонаси фаолиятини йўлга қўйди. Банкдан 80 миллион сўм кредит олиб, Хитойдан замонавий ускуналар келтириб ўрнатди. Асосий эътиборни иш самарадорлигини ошириб, маҳсулот сифатини яхшилашга қаратди. 

Эндиликда таълим, тиббиёт муассасалари ва қишлоқ аҳолисига етказиб берилаётган етти турдаги нон маҳсулотлари туманда “Барчиной”нинг нонлари” номи билан машҳур. Жорий йилда коллеж дипломини олган бир гуруҳ ёшлар жамоа сафида меҳнат қилмоқда.

Айни пайтда корхонада маҳсулотлар турини янада кўпайтириш чоралари кўрилаётир. 

Одилбек ОДАМБОЕВ,

«Халқ сўзи мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn