Ортгани экспортга
  • 14 Ноябрь 2017

Ортгани экспортга

Яқинда ташкил этилган “Жарқўрғон парранда” фабрикасида дастлабки босқичда 62 мингта жўжа парваришланмоқда. Йил охиригача товуқлар сони 250 мингтага етказилиб, ҳар куни 150 минг дона тухум олиш режалаштирилган.

— Фабрикамиз Россиянинг “Техно” компаниясининг замонавий ускуналари билан жиҳозланган, — дейди унинг раҳбари Шавкат Норбеков. — Улар ёрдамида товуқларни -парваришлаш жараёни автоматик усулда бажарилади. Тўла қувватга эришгач, 300 нафарга яқин маҳаллий ёшларни иш билан таъминлаймиз. Айни пайтда эса маҳсулот-ларимизнинг ички бозордан ортгани экспортга чиқарилаётир.

Илҳом РАҲМАТОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn