«Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖ  «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига ўтказилди 
  • 11 Ноябрь 2017

«Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖ  «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига ўтказилди 

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 8 ноябрь куни «Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига ўтказиш ҳамда кўмир саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ «Ўзбекэнерго» АЖга тегишли «Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖ  «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига ўтказилди.

Ҳужжат матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига юкланган.

Шунингдек, 2017-2018 йиллар куз-қиш даврида кўмир қазиб чиқариш ва республика бўйича етказиб беришнинг режа-жадвали тасдиқланиб, масъул ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига:

куз-қиш даврида аҳолига ҳамда бюджет ташкилотларига қарор билан тасдиқланган ҳажмларда кўмир маҳсулоти ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини;

кўмир маҳсулотини етказиб беришнинг барча босқичларида унинг сақланишини;

бюджет ташкилотлари учун кўмир маҳсулотига нарх белгиланиши даражаси, аҳолига сотиладиган кўмирнинг чакана нархига риоя этилиши, шунингдек, уларнинг асоссиз равишда қимматлашиб кетишининг олдини олиш ва чек қўйиш чоралари кўрилиши устидан самарали назоратни таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn