Аграр соҳа мутахассислари АҚШда малака оширади
  • 02 Ноябрь 2017

Аграр соҳа мутахассислари АҚШда малака оширади

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги делегацияси жорий йил 23 октябрдан 1 ноябрга қадар АҚШда бўлди. 

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Тошкент давлат аграр университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Андижон ва Самарқанд қишлоқ хўжалик институтлари Мичиган штати университети билан ўзаро англашув меморандуми имзолади.

Келишувга кўра, олий ўқув юртлари ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказади, тажриба алмашади. Шунингдек, ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари АҚШ университетида малака оширишади.

Бундан ташқари, АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ўтказилган музокаралар натижасида томонлар инновацион қишлоқ хўжалиги фанлари соҳасида ҳамкорлик қилишга, аграр соҳага АҚШнинг ресурсларни тежовчи технологияларини жорий этишга келишиб олдилар.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn