Шартномадан — амалиётга
  • 19 Октябрь 2017

Шартномадан — амалиётга

Яқинда Оқдарё туманида банкнинг 1,2 миллион АҚШ долларилик кредити ҳамда таъсисчиларнинг 1 миллиард 200 миллион сўмлик маблағи эвазига “Муштарий Оқдарё” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлади.

Корхонада 350 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Тадбиркор Бурҳон Примовнинг таъкидлашича, бу ерда йилига 12 миллионтагача болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган либослар тикиш имконияти мавжуд.

Буюртмачиларга дастлабки 120 мингта кийим-кечак тақдим этилди. Мазкур жамият жамоаси Россия компаниялари билан маҳсулот етказиб бериш бўйича йирик шартнома имзолагани ҳам алоҳида диққатга сазовор.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn