Доривор гиёҳлар қайта ишланади
  • 14 Май 2014

Доривор гиёҳлар қайта ишланади

Доривор гиёҳларни кўпайтириш ва маданийлаштиришга қаратилаётган эътибор қўшработлик тадбиркор Саъдулла Дастамовни ташаббускорликка ундади.
Унинг бизнес-режаси туман ҳокимлигига маъқул тушиб, Саксончел қишлоғидан 3 гектар майдон ажратилди.

Шу тариқа лалми ерга насос ёрдамида сув чиқарилиб, Фарғона вилоятидан олиб келинган наъматак кўчатлари экилди. Лойиҳани рўёбга чиқаришда “Самарқанд дори-дармон” очиқ акциядорлик жамияти ишбилармонга амалий ёрдам кўрсатди.
— Айни пайтда наъматакнинг икки хил кўчатини парваришлаяпмиз, — дейди тадбиркор Саъдулла Дастамов. — Келгуси йилдан бошлаб унинг мевасини қадоқлаш ва бу шифобахш ўсимликдан шарбат ҳамда қиёмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз. Ҳозир қайта ишлаш цехини ташкил этиб, уни илғор технологиялар билан жиҳозлаш чораларини кўраяпмиз.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn