Маҳаллий корхона халқаро сертификатга эга бўлди
Версия для печати
  • 10 Май 2014

Маҳаллий корхона халқаро сертификатга эга бўлди

Сирдарё туманидаги “Темур мед фарм” масъулияти чекланган жамияти “ISO 9001:2009” халқаро сифат сертификатига эга бўлди.

Бунда корхонада ҳужжат юритишнинг аниқлиги ва ишлаб чиқариш билан мутаносиблиги ҳамда тайёрланаётган 7 турдаги инфузион қоришмаларнинг жаҳон стандартларига мослиги алоҳида эътиборга олинди.
— Ҳозир кунига 60 минг флакон дори воситаси ишлаб чиқараяпмиз, — дейди жамиятнинг сифат назорати бўйича инспектори Саид Дадажонов. — Маҳсулотларимиз мамлакатимиздаги тиббиёт муассасалари ҳамда дорихоналарга етказиб берилмоқда. Тез орада инфузион эритмаларимиз турини яна 3 тага кўпайтиришни мақсад қилганмиз. Бунинг учун имкониятларимиз етарли. Қолаверса, халқаро сертификат жаҳон бозорига чиқишимиз учун кенг йўл очди. Бу эса истиқболда фаолиятимизни янада кенгайтиришни тақозо этади.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn