Сердаромад тармоқ
  • 10 Май 2014

Сердаромад тармоқ

Оҳангаронлик фермерларнинг кўпчилиги ўз фаолиятини чорвачилик билан боғлашган. Эндиликда улар аграр соҳанинг сердаромад тармоқлари — қуёнчилик ва паррандачилик билан ҳам шуғулланишмоқда.

Хусусан, “Шоштепа шамс” фермер хўжалигида хонакилаштирилган Пекин ўрдакларини кўпайтиришга киришилди. Бунинг учун банк кредити ҳисобидан замонавий инкубатория ташкил этилди. Ҳозир бу ерда хориж технологиясига асосланган “иссиқ пол” усулида парваришланаётган ўрдак жўжалари ҳар 50 кунда етилиб, 2,5 килограммгача тош босаяпти. Натижада аҳоли истеъмоли учун ойига 2 тоннадан зиёд юқори калорияли парранда гўшти етказиб берилмоқда.
Эътиборли жиҳати, мазкур қўшимча тармоқ хўжаликнинг йиллик соф даромадини 40-45 миллион сўмга кўпайтириш имконини бераётир.

Fайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn