Энергетика корхоналари учун зарур мослама
  • 12 Июль 2017

Энергетика корхоналари учун зарур мослама

Қарши шаҳридаги “Метролог” масъулияти чекланган жамиятида Маҳаллийлаштириш дастури доирасида нефть-газ ва энергетика тармоғи корхоналарида кенг қўлланиладиган замонавий ўлчаш узеллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Ушбу мосламалар газ, суюқлик, буғни ҳисоблаш вазифасини бажаради. Уларни тайёрлашда, асосан, маҳаллий хом ашёдан фойдаланилмоқда. Эътиборлиси, янги маҳсулот хориждан келтирилган турдошларидан анча арзон. 

— Шу пайтга қадар диаметри 500 — 700 миллиметр бўлган узеллар ишлаб чиқарардик, — дейди корхона раҳбари Дилшод Зиятов. — Модернизациялаш тадбирларидан сўнг маҳсулотларимиз тури кўпайиб, 50 миллиметрдан 400 миллиметргача бўлган шундай мосламаларни ҳам тайёрлашни ўзлаштирдик. Эътиборлиси, уларга талаб катта. 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn