Экспортбоп маҳсулот
  • 16 Май 2017

Экспортбоп маҳсулот

Яккабоғ туманида пахта хом ашёсини қайта ишлашга ихтисослаштирилган “Voha-tex” корхонаси фойдаланишга топширилди.

Яқинда фаолият бошлаган мазкур  масъулияти чекланган жамиятда йилига 3 минг тоннагача экспортбоп калава ип тайёрлаш йўлга қўйилди. 

Тадбиркор Муҳсин Файзуллаевнинг таъкидлашича, жамоа иш бошлаганидан буён ўтган қисқа даврда 100 тоннадан ортиқ маҳсулот буюртмачиларга етказиб берилди. Аҳамиятли томони, корхонада 120 та иш ўрни яратилиб, уларга, асосан, касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар жалб этилди.

Президентимизнинг тегишли қарори асосида тасдиқланган дастурга мувофиқ, 2020 йилга қадар вилоятда енгил саноат соҳасида 120 та лойиҳа амалга оширилади. Пировардида воҳада етиштирилаётган пахта толасини юз фоиз қайта ишлаш имконияти юзга келади. Шунингдек, 30 мингта иш ўрни ташкил қилинади.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn