Янги технология даромад келтираяпти
  • 02 Май 2014

Янги технология даромад келтираяпти

Компьютер хотирасига киритилган дизайн асосида тўқув дастгоҳи ҳаракатга келади.

Қарабсизки, атиги 90 сония ичида битта маҳсулот тайёр. Бу кўрсаткич саккиз соат ичида 320 тага етади.
Бойсун туманидаги “Бойсун покиза тонг” хусусий корхонасига ана шундай илғор ускуналардан 2 таси ўрнатилди. Натижада умумий қиймати 35 минг АҚШ долларилик, энергия тежамкор мазкур технологиялар ёрдамида кунига 300 минг сўмлик пайпоқ тайёрлаш йўлга қўйилди.

— Хом ашёни Тошкент шаҳри ҳамда водий вилоятларидаги корхоналардан келтираяпмиз, — дейди лойиҳа ташаббускори, тадбиркор Ҳамза Мирзаев. — Бу эса маҳсулотларимизнинг юқори сифатини кафолатлаяпти. Шу боис қисқа муддатда ички бозорда ўз ўрнимизни топдик. Айни пайтда буюртмаларимиз сони тобора кўпайиб бораяпти. Шундан келиб чиқиб, яқин истиқболда фаолиятимизни янада кенгайтиришни мақсад қилганмиз.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn