Сунъий момиқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
  • 02 Май 2014

Сунъий момиқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Яқин вақтгача мебель саноати ҳамда ўйинчоқлар тайёрлашда кенг қўлланиладиган синтепон, яъни сунъий момиқлар юртимизга хориждан келтирилар эди.

Фарғонада “Авилон Қўқон” масъулияти чекланган жамияти иш бошлаши билан бу турдаги маҳсулот маҳаллийлаштирилди. Мазкур лойиҳа амалга оширилгач, 30 кишининг доимий бандлиги таъминланди. Айни пайтда корхона маҳсулотларига нафақат водий вилоятлари, балки мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам буюртмалар тушмоқда.
Айни кунларда корхона жамоаси флезирин матосини ишлаб чиқариш борасида изланишлар олиб бормоқда.

Набижон СОБИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn