Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 07 Август 2015
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 07 Август 2015

2015 йил 6 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси очилди. Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, бошқа ташкилотларнинг, фуқаролик жамияти институтларининг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳозир бўлдилар.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: РАСМИЙ

Аввал хабар қилинганидек, кеча Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Сенаторлар ялпи мажлиснинг биринчи иш кунида мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор қонунларни атрофлича кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг узвий қисми сифатида фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, унинг янгиланишлар жараёнидаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Жумладан, сўнгги 3 йилда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ҳамда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонунлар янги таҳрирда қабул қилинди. Президентимизнинг тегишли Фармон ва қарорлари асосида тизим ходимларининг ойлик иш ҳақлари оширилди, шунингдек, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ҳамда “Мahalla” маърифий телерадиоканали ташкил этилди.
Ана шу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, бугун маҳалланинг ёшларни баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, оила институтини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, жамиятда аҳиллик ва тотувликни таъминлаш, аҳолини аниқ йўналтирилган асосда ижтимоий ҳимоялаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни изчил ривожлантиришга кўмаклашиш, “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини ҳаётда кенг қарор топтириш борасидаги ўрни ва аҳамияти янада юксалди. Бунда, шубҳасиз, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳар йили ўтказилиб келинаётган “Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” кўрик-танловининг ҳам ўрни ва аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Негаки, ушбу танлов фуқаролар йиғинларининг илғор иш тажрибаларини оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этаётир.
Шу кунларда кўрик-танловнинг ҳудудий босқичлари “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним!”  шиори остида юксак савияда ўтказилмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳар босқичида туманларда ғолибликни қўлга киритган 11 фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи ходимлари қатнашди.
Тадбирнинг очилишида таъкидланганидек, бугун пойтахтимизда 475 та фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи самарали фаолият юритмоқда. Шу йилнинг биринчи ярмида улар томонидан ҳамкор ташкилотлар кўмаги билан маънавий-маърифий йўналишда 9 минг 200 та, Давлат дастури мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган 2 минг 300 дан ортиқ, “Оила — маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлиги доирасида 4 минг 300 га яқин, “Ота-оналар университетлари” томонидан эса 2 минг 800 дан зиёд турли тадбирлар ўтказилгани ҳам ана шундан далолатдир.
Танловнинг шаҳар босқичида иштирокчилар 2 та шарт бўйича баҳслашди. Дастлаб уларнинг ҳудудларда амалга оширган эзгу ишлари, бу борадаги ижобий тажрибалари ҳамда улар натижасида қўлга киритган ютуқлари ҳакамлар ҳайъати томонидан чуқур таҳлил қилинди. Иккинчи шартда эса уларнинг соҳага тегишли қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятига доир билимлари ҳамда иш фаолиятида учрайдиган масалаларни ҳал этиш юзасидан дунёқараши синовдан ўтказилди.
Якунда Яшнобод туманидаги “Беҳизор” маҳалла фуқаролар йиғини биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Кейинги ўринларни Юнусобод туманида жойлашган Фирдавсий номидаги ҳамда Чилонзор туманидаги “Бешқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинлари қўлга киритди.
— Бу танлов фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги  кўплаб ижобий ўзгаришларнинг ўзига хос кўригидир, — дейди “Беҳизор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Убайдулла Миновархўжаев. — Айниқса, маҳалла фаолларининг ўтган йиллардагига қараганда ўз вазифалари бўйича салоҳияти янада ошгани кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. Президентимиз раҳнамолигида маҳалла институтини янада ривожлантириш, унинг ислоҳотлар жараёнидаги иштироки ва ваколатлари кўламини кенгайтириш юзасидан кўрилаётган изчил чора-тадбирлар бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курслари ташкил этилгани назарий ва амалий билимларимизни мустаҳкамлашда айни муддао бўлмоқда.
Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтган кўрик-танловнинг вилоят босқичида 12 та фуқаролар йиғини жамоалари қатнашди. Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда, уларнинг ҳудудда амалга ошираётган эзгу ишлари ҳамда фаолиятлари давомида қўлга киритган ютуқ ва натижалари ҳамда иш тажрибаларининг ўзига хос қирралари ҳакамлар ҳайъати томонидан чуқур таҳлил қилинди.
— Мазкур кўрик-танловнинг кўлами ва аҳамияти йилдан-йилга ошиб бораётгани эътиборга молик, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлими раиси Насриддин Садриддинов. — Унинг қуйи босқичларида вилоятдаги мавжуд 882 та фуқаролар йиғинининг барчаси фаол қатнашганидан ҳам буни билса бўлади. Танлов чоғида улар томонидан жойларда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида эришган ютуқлари қонунийлик, ошкоралик, адолат ва тенглик тамойиллари асосида баҳоланди. Асосий фаолият йўналишлари бўйича комиссиялар, йиғинларда ташкил этилган тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказлари, “Ота-оналар университетлари” фаолияти ҳамда “Оила — маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлиги доирасида рўёбга чиқарилган ишлар атрофлича ўрганилди.
Норин туманидаги “Кемабоши” маҳалла фуқаролар йиғини биринчи ўринга муносиб, деб топилди ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи ўринга Чуст туманидаги “Қалъаи поён” ва Учқўрғон туманидаги “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғинлари муносиб кўрилди. Кейинги ўрин Янгиқўрғон туманидаги “Мўғол” маҳалла фуқаролар йиғинига насиб этди.
Бугунги кунда Андижон вилоятида 968 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бўлиб, улар ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок  этмоқда. Хусусан, шу йилнинг биринчи ярмида уларнинг кўмагида маҳаллаларда 3,5 мингдан ортиқ тадбиркорлик ва оилавий бизнес субъектлари ташкил этилди, 7 минг нафарга яқин кишининг бандлиги таъминланди, шунингдек, 551 нафар ёлғиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кексанинг уй-жойлари таъмирдан чиқарилди.
Кўрик-танловнинг вилоят босқичида ана шундай натижаларга эришган ҳамда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 17 та фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи жамоалари баҳс олиб борди.
— Бугун маҳалла институтининг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни она-Ватанга ва миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш йўналишидаги иштирокини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди, — дейди Қўрғонтепа туманидаги “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинининг раиси Тоҳиржон Эрматов. — Табиийки, ушбу кенг кўламли вазифаларни муваффақиятли бажариш тизимда фаолият олиб бораётган ҳар бир ходимдан катта билим ва тажрибани, фидойилик ва  масъулиятни талаб этади. Шу маънода, мазкур кўрик-танловнинг аҳамияти беқиёсдир.
Танлов шартларига кўра, юқори натижаларга эришган Жалақудуқ туманидаги “Ибрат” маҳалла фуқаролар йиғини ғолиб бўлди. Пахтаобод туманидаги “Саноат” ҳамда Балиқчи туманидаги “Дўнгсарой” маҳалла фуқаролар йиғинлари тегишли равишда кейинги ўринларни эгаллади.
Танловнинг Самарқанд вилояти босқичида иштирок этган 16 та маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари, эришилган ютуқлар, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар ҳамда ҳудудлардаги корхона ва ташкилотлар билан йўлга қўйилган ижтимоий ҳамкорлик алоқалари натижалари ошкоралик, адолат ва тенглик тамойиллари асосида баҳоланди.
— Бугун истиқлол туфайли олис қишлоқларда ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаяпти, — дейди Қўшработ туманидаги “Қўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, танлов иштирокчиси Тошниёз Мардиев. — Илгари маҳалламизда одамлар фақат узумчилик билан шуғулланиб, ўзлари етиштирган сархил майизларни вилоят маркази, ҳатто пойтахтда сотганлиги билан ғурурланиб юришарди. Эндиликда маҳалламизда ҳам турли соҳа билан шуғулланувчи тадбиркорлар кўпайиб, аҳоли, айниқса, ёшлар учун янги иш ўринлари яратилаётганлиги, одамларимиз ҳам иқтисодий, ҳам маънавий жиҳатдан бойиб бораётгани қувонарлидир. Бу борада маҳалла фаолларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлигидан фахрланамиз.
Баҳслар чоғида ҳамкасбларимизнинг илғор тажрибаларини ўргандик, бу, албатта, бундан кейинги фаолиятимизда асқатади.
Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, биринчи ўринни Самарқанд шаҳридаги “Шарқ” маҳалла фуқаролар йиғини қўлга киритди. Кейинги ўринларни эса Каттақўрғон туманидаги “Янгиқўрғон” ва Пайариқ туманидаги Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари эгаллади.
Ғолиблар диплом ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бир қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, муносиб рағбатлантирилди. 
Тадбирлар доирасида иштирокчилар иш фаолиятига оид фотоальбом, плакат ва ҳунармандчилик буюмларидан иборат кўргазмалар ҳам намойиш этилди.
“Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари давом этмоқда.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
Саидаҳмад ШУКУРОВ,
Мамадиёр ЗИЁДИНОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Истиқлол йилларида юртимиз шаҳару қишлоқларида барпо этилаётган кўркам иншоотлар, замонавий кўприклар, кенг ва равон йўллар халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг ёрқин ифодаси сифатида қалбимизда чексиз фахр-ифтихор туйғуларини жўш урдиради. Айниқса, мана шундай хайрли ишларга ёшларимиз муносиб ҳисса қўшишга интилаётгани қувонарлидир.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг навбатдаги кенгайтирилган бошқарув йиғилиши сайёр тарзда Урганч шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, тегишли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Пятница, 07 Август 2015 11:07

Фойда яхши, акциялар баҳоси эса...

Франциянинг “Credit Agricole” банки жорий йилнинг иккинчи чорагида 960 миллион евро миқдорида соф фойда олишга эришди. Бу кўрсаткич аввалроқ таҳлилчилар қилган прогноздан сезиларли даражада кўп.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА